Ҳиллари Клинтон Татаристонга боради

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Россияга сафарининг охирги куни, яъни 14 октябр куни Татаристон пойтахти Қозон шаҳрига боради.

Клинтон оддий татаристонликларни қизиқтирган саволларга жавоб бериши режаланган.

Сешанба куни АҚШ ва Россия Эроннинг ядровий дастури тинч мақсадга йўналтирилиши борасида бирга ишлашга келишиб олди.

Ҳиллари Клинтон Москвада Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокара ўтказганидан сўнг уюштирилган матбуот конференциясида Эроннинг ядровий дастури халқаро ҳамжамият хавотирига сабаб бўлаётганини айтди.

- Эроннинг ядровий дастури жиддий хавотирига сабаб бўлмоқда ва биз бу муаммони ҳал қилиш учун 5+1 жараёни доирасида Россия билан яқиндан иш олиб боряпмиз. Биз 1 октябр куни Женевада конструктив учрашув ўтказдик ва Эрон бу йўналишда биз билан бирга ишлашини таъминлаш юзасидан иш олиб боряпмиз. Биз Эрон атом қувватидан фақат тинч мақсадларда фойдаланишни исботлашини хоҳлаймиз, деди АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.