Британия Афғонистонга қўшимча куч юбориши мумкин

Буюк Британия бош вазири Гордон Браун Афғонистонга қўшимча 500 кишилик ҳарбий контингент юборилишига розилик берди.

Бироқ Британия парламентида чиқиш қилган бош вазир мамлакат қўшинлари керакли қуроллар билан таъминланиб, НАТОга аъзо давлатлар Афғонистонга қўшимча куч юборса ва Афғонистон миллий армияси малакаси оширилган тақдирдагина британиялик қўшимча ҳарбийлар Афғонистонга жўнатилишини айтди.

Ҳозир Афғонистонда Британиянинг 9 мингга яқин ҳарбийси бор. 2001 йилдан буён Афғонистонда 221 нафар британиялик ҳарбий нобуд бўлди. Шу боис Британия ҳукуматининг Афғонистонга қўшимча ҳарбий куч юбориш қарори мамлакатда жамоатчилик эътирозига сабаб бўлмоқда.