Ўзбекистон фуқароси қароқчиликда айбланмоқда

Ўзбекистон фуқароси NatWest интернет банк тизими орқали 600 минг фунт стерлинг ўғирлаганликда айбланмоқда.

Британиядаги Telegraph.co.uk интернет нашрининг Лондон маҳкамасига таяниб хабар қилишича, уюшган жиноий гуруҳ аъзолари NatWest тизимига киритилган вирус ёрдамида банк фойдаланувчиларига тегишли маълумотларни қўлга киритган. Жорий йилнинг феврал-апрел ойлари давомида бу шахслар ушбу маълумотлар ёрдамида қарийб 600 минг фунт стерлингни Шарқий Европадаги банк ҳисобларига ўтказган.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган текширув ишлари натижасида терговчилар Лондоннинг жанубий-шарқий қисмида истиқомат қилувчи 25 яшар Азамат Раҳмонов исмли Ўзбекистон фуқаросига чиқишга муваффақ бўлган.

Азамат Раҳмонов ва ҳозирда исми ошкор қилинмаган унинг уч нафар ҳамкори ўз айбига иқрор бўлган.

Раҳмонов ва унинг шериклари уюшган жиноий гуруҳ тузганлик ва пул ювганликда айбламоқда ва улар устидан маҳкама жараёнининг 13 ноябр куни бошланиши кутилмоқда.