Европа иқтисоди пасайишда давом этмоқда

Европа тикланиш ва тараққиёт банкига кўра, 2009 йил давомида марказий ва шарқий Европа давлатларлари иқтисоди 6.3 фоизга қисқаради.

Бундан аввал бу кўрсаткичнинг жорий йилда 5.2 фоиз атрофида бўлиши тахмин қилинган эди.

Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг келаси ой чоп этилиши кутилаётган ҳисоботига кўра, учинчи чоракда кузатилган ижобий ўсиш аломатлари минтақа давлатларида рецессиянинг тубига етганидан дарак беради.

Айни пайтда Европа автомобил ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси Европанинг 28 давлатида янги машина сотиш кўрсаткичи сентябр ойида ўтган йилнинг айни шу даврига нисбатан 6.3 фоизга кўтарилганини маълум қилди.