Туркияда террорчиликда гумонланган шахслар ушланди

Туркия полицияси НАТОга тегишли объектлар ҳамда АҚШ ва Исроил элчихоналарига ҳужум уюштиришни режалагани гумон қилинган 30 дан ортиқ шахсни қўлга олди.

Ал-Қоидага алоқадорлиги тахмин қилинган бу шахслар Туркия полицияси Ван, Эрзурум, Кўнё, Батман ва Истанбул шаҳарларида ўтказган рейдлар давомида ушланган.

Туркия расмийлари туркиялик ўнлаб жангари Ал-Қоиданинг Афғонистондаги лагерларида ҳарбий тайёргарликдан ўтганини айтмоқда.