АҚШда жиноятчиликка қарши кўламли рейд ўтказилди

АҚШнинг Миграция идораси 6 ой давом этган текширувдан сўнг уюшган жиноятчиликка алоқадорликда гумонланган 1 минг 700 нафар шахс қўлга олинганини билдирди.

Миграция идорасига кўра, федерал, штат ва маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари жиноий гуруҳлар, уларнинг фаолияти ва миграция қонунлари бузилганини аниқлаш бўйича 89 та шаҳарда рейдлар ўтказган.

Расмийлар кенг миқёсли рейдлар давомида ушланганларнинг 35 фоизи аввал зўравонлик билан боғлиқ жиноятлар содир этган шахслар эканини айтди.