Қозоғистонда ҳарбий машқларга старт берилди

Собиқ совет иттифоқининг беш давлати президенти Қозоғистоннинг Жамбул вилоятидаги “Матибулоқ” полигонида бошланган кенг кўламли ҳарбий машқларни кузатмоқдалар.

Россия, Қозоғистон, Арманистон, Қирғизистон ва Тожикистон президентлари Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти қошида янги тузилган Тезкор коллектив кучлар ўтказган биринчи ҳарбий машқларнинг асосий босқичини томоша қилдилар.

Тезкор коллектив кучлар таркибига кириш учун бир қатор шарт қўйган Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва унинг беларуслик ҳамкасби Александр Лукашенко Қозоғистонга бормадилар.