Россия Грузия жосусини қамади

Россия ҳарбий суди Грузия фойдасига жосусликда айбланган россиялик аскарга 9 йиллик қамоқ жазоси тайинланди.

Терговчиларга кўра, Жемал Накаидзе катта пул эвазига Грузия хавфсизлик хизмати билан ҳамкорлик қилишга рози бўлган ва ўтган йилнинг феврал-ноябр ойилари давомида Грузияга мафхий маълумотларни етказган.

Ҳарбий суд вакилларининг билдиришича, Жемал Накаидзе ўз айбига иқрор бўлган ва суриштирув ишлари давомида терговчилар билан тўлиқ ҳамкорлик қилган.