Ироқда портлаш содир этилди

Ироқнинг Искандария шаҳрида содир этилган портлашда тинч аҳоли вакилларидан бир киши нобуд бўлди, салкам 10 киши тан жароҳати олди.

Полициянинг билдиришича, портлаш рўй берган ҳудудда бир нечта дўкон ва машина ёниб кул бўлган.

Шунингдек, бугун Мосул шаҳрида Ироқдаги цемент ишлаб чиқарувчи катта корхона раҳбари Ҳуссайн Муҳсин Обид кетаётган кортеж ёнида портлаш содир этилди. Хабарларга кўра, портлашда Муҳсин Обиднинг икки қўриқчиси тан жароҳати олган.