Туркия Бокуга содиқ қолади

Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмад Дoвутўғли Анқара ва Ереван ўртасида ҳамкорлик битимининг имзоланишига қарамай Туркия Тоғли Қорабоғ масаласида Озарбайжонни қўллаб-қувватлашда давом этажагини маълум қилди.

-Тоғли Қорабоғ атрофидаги вазият ҳал этилмагунча расмий Анқаранинг Бокуга кўрсатаëтган қўллови ўзгаришсиз қолади¸ дея қўшимча қилди Туркия расмийси.

Туркиянинг яқин ҳамкори ҳисобланган Озарбайжон ўзаро дипломатик алоқаларни ўрнатишга оид Анқара ва Ереван ўртасида яқинда имзоланган ҳужжатни кескин танқид қилди.

1990-йиллар бошида Тоғли Қорабоғ учун Арманистон ва Озарбайжон ўртасида бўлиб ўтган урушдан сўнг, Туркия расмий Бокуни қувватлашини намойиш қилиш мақсадида Арманистон билан барча чегараларини ёпиб қўйган эди.