АҚШ Суданга оид янги сиёсатини очиқлади

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Судан ҳукумати билан сўзлашувлар бошлашга оид АҚШнинг янги сиёсатини ошкор қилди.

Ҳиллари Клинтон Суданда ижобий ўзгаришлар кузатилган тақдирдагина Вашингтон бу давлатга муайян имтиёзлар бериши, бироқ расмий Ҳартум ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажаришдан бош тортса¸ АҚШ бу давлатга нисбатан жазо чоралари қўллаши мумкинлигини таъкидлади.

Жорий йил бошида Ҳаагадаги Халқаро жиноят суди Судан президенти Умар Ал-Баширни инсониятга қарши жиноятлар содир этганликда айблаб, уни ҳибсга олишга ордер берган эди