Байден Европага боришни режаламоқда

АҚШ вице-президенти Жозеф Байден Европа давлатлари бўйлаб беш кунлик сафарга отланмоқда. Сафар давомида Байден Полша, Чехия ва Руминияда бўлади.

АҚШ вице-президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Тони Блинкеннинг билдиришича, ташрифдан мақсад Полша ва Чехия ҳукуматларини АҚШнинг бу мамлакатларда ракета ҳужумларидан мудофаа тизимларини жойлаштириш қароридан қайтгани, ракета ҳужумларидан мудофаа масаласида Вашингтон ҳамкорликдан воз кечишини англатмаслигига ишонтиришдир.

АҚШ президенти Барак Обама Вашингтон Чехия ва Полшада эҳтимолий ракета ҳужумидан мудофаа тизими элементларини жойлаштириш режасидан воз кечилганини эълон қилган ва айни пайтда замонбоп¸ тежамкор ва ихчамроқ мудофаа тизимларини яратиш режаси борлигини билдирган эди.