АҚШ Сенати Гуантанамога оид лойиҳани қабул қилди

АҚШ Сенати терроризмда айбланаётган ва Кубадаги Гуантанамо ҳарбий базасида сақланаётган шахсларнинг Қўшма Штатларда суд қилинишига йўл очувчи қонун лойиҳасини қабул қилди.

Аввалроқ мазкур ҳужжатни Конгресснинг вакиллар палатаси ҳам маъқуллаган эди.

Қонун лойиҳаси президент тарафидан имзолангандан сўнг кучга киради.

Президент Барак Обама Гуантанамо қамоқхонасини январ ойига қадар ёпишни ваъда қилган ва мазкур қонуннинг қабул қилиниши бу борада муҳим қадам экани айтилмоқда.

Қонун доирасида терроризмда айбланиб, Гуантанамо қамоқхонасида сақланаётган 220 маҳбус АҚШ ҳудудидаги қамоқхоналарга ўтказилиши мумкин.