Эрондаги портлашда гумон қилинганлар ушланди

Эронда 42 киши, жумладан, Инқилоб посбонлари корпусининг юқори лавозимли беш раҳбари ҳаётини олиб кетган мудҳиш портлашларга алоқадорлиги гумонланаётган бир қанча шахс ҳибсга олинди.

Эрон полицияси раҳбари Исмоил Муҳодамнинг билдиришича, ҳибс этилган гумондорлар портлашга масъулиятни зиммасига олган "Жундуллоҳ" ("Оллоҳ лашкарлари") гуруҳи аъзоларидир.

Аммо Муҳодам ҳибсга олинган гумондорлар сони ҳақида маълумот бермади.