Путин "Жанубий оқим" лойиҳасини муҳокама қилмоқчи

Россия Бош вазири Владимир Путин Италия ва Туркия Бош вазирлари билан ЕИнинг “Набукко” лойиҳасига рақиб саналган “Жанубий оқим” газ қувури лойиҳасини муҳокама қилади.

Владимир Путин ҳозирда Россия сафарини давом эттираётган Италия Бош вазири Сильвио Берлускони билан биргаликда туркиялик ҳамкасблари Ражаб Тойииб Эрдўғон билан телефон орқали боғланиб, “Жанубий оқим” лойиҳасини муҳокама қилишини билдирди.

Мазкур лойиҳа Россиянинг “Газпром” ҳамда Италиянинг “Eni” ширкатлари иштирокида амалга оширилмоқда. “Жанубий оқим” газ қувури Россия газини Қора денгиз орқали Туркия, Болгария, Греция, Сербия, Венгрия ва Италияга етказишни мақсад қилган.

Айни пайтда ЕИ ҳам Россия газига бўлган қарамлигини камайтириш мақсадида “Набукко” лойиҳасини амалга оширмоқда.