"Мемориал" Сахаров мукофотига сазовар бўлди

Россиядаги "Мемориал" инсон ҳуқуқлари ташкилоти Европа парламентининг фикр эркинлиги бўйича Сахаров номидаги нуфузли мукофотига сазовар бўлди.

Россиялик ҳуқуқ фаоллари Олег Орлов, Сергей Ковалёв ва Людмила Алексеева Европа парламенти томонидан ушбу мукофотга сазовар деб топилди.

-Ғолибни аниқлашда қизғин тортишув бўлмади, боиси мукофотни Россиядаги “Мемориал” инсон ҳуқуқлари ташкилотига бериш борасида барча якдил бўлди, деди Европа парламенти президенти Ежи Бузек.

Фикр эркинлиги бўйича Сахаров мукофоти 1988 йилда таъсис этилган. Россиялик ҳуқуқ фаолларини тақдирлаш маросими 16 декабр куни Страсбург шаҳрида бўлиб ўтади.