Медведев Раҳмонни қабул қилди

Россия президенти Дмитрий Медведев Москвада Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан сўзлашувлар ўтказди.

Россия матбуотига кўра, учрашувда президентлар ўзаро алоқалар истиқболи, ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиб, Тожикистон ҳудудида газ конларини ўзлаштириш ишларини жадаллаштиришга келиб олганлар.

Москва сўзлашувларида томонлар, шунингдек, Тожикистонда гидро-энергетик лойиҳаларни амалга оширишга катта қизиқиш билдирганлар.