Путин "Жанубий оқим"ни эртароқ ишга туширмоқчи

Россия Бош вазири Владимир Путин “Жанубий оқим” газ қувури лойиҳасининг муддатидан аввал ноҳоясига етказилишига ишонишини билдирди.

Путиннинг айтишича, 2013 йилда ишга туширилиши режаланган “Жанубий оқим” газ қувурини муддатидан аввал ишга тушириш борасида Туркия ҳукуматининг ижобий ҳаракатлар қўлламоқда..

Россия Бош вазири Санкт Петербургда италиялик ҳамкасби Сильвио Берлускони билан сўзлашувлар олиб бормоқда.

Бугун Путин Италия Бош вазири билан биргаликда туркиялик ҳамкасби Ражаб Тойииб Эрдўғон билан телефон орқали боғланиб, “Жанубий оқим” лойиҳасини муҳокама қилди.

Мазкур лойиҳа Россиянинг “Газпром” ҳамда Италиянинг “Eni” ширкатлари иштирокида амалга оширилмоқда. ЕИнинг “Набукко” лойиҳасига рақиб саналган “Жанубий оқим” газ қувури Россия газини Қора денгиз орқали Туркия, Болгария, Греция, Сербия, Венгрия ва Италияга етказишни мақсад қилган.

Айни пайтда ЕИ Россия газига бўлган қарамлигини камайтириш мақсадида “Набукко” лойиҳасини амалга оширмоқда.