АҚШ учқичлари жангариларни нишонга олди

Покистоннинг Афғонистон чегарасига яқин ҳудудда АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган учқичи ёрдамида берилган ҳаво зарбалари оқибатида камида 14 жангари ўлдирилди, яна бир қанчаси тан жароҳати олди.

Маҳаллий агентликларнинг Покистон расмийларига таяниб хабар қилишича, ҳаво зарбалари чоғида Толибон ҳаракатининг Бажаур минтақасидаги таниқли дала қўмондони Фақир Муҳаммад қароргоҳи нишонга олинган. Айни пайтда Толибон дала қўмондонининг бу зарбалардан омон қолгани хабар қилинди.