Қуддусда тўқнашувлар рўй берди

Қуддус марказидаги Байтул Мақдисда фаластинликлар ва Исроил полицияси ўртасида тўқнашув рўй берди.

Хабарларга кўра, фаластинликлар Исроил полициясига қарата тош улоқтирган. Полиция ходимлари эса фаластинликларга қарши шовқин чиқарувчи гранаталар қўллаб, 12 шахсни қўлга олган.

Байтул Мақдисда мусулмонлар, христианлар ва яҳудийларнинг муқаддас ҳисобланган ибодатхоналари жойлашган.

Бу ерда фаластинликлар ва яҳудилар ўртасида тўқнашувлар тез-тез бўлиб туради.