Петреус Душанбега борди

АҚШ Марказий қўмондонлиги қўмондони Дэвид Петреус Тожикистонга сафар қилди.

АҚШ генерали Душанбе шаҳрида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва мамлакат ҳарбий қўмондонлари билан сўзлашувлар олиб борди.

АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси матбуот вакилининг билдиришича, Петреус ва Имомали Раҳмон ўзаро ҳарбий ҳамкорлик истиқболи, жумладан, наркотик контрабандасига қарши кураш, терроризм ва чегара хавфсизлик каби масалаларни муҳокама қилганлар.

Айни пайтда АҚШ президенти Барак Обама Афғонистонга қўшимча ҳарбий куч юбориш масаласини муҳокама қилмоқда.