Обама афғон стратегиясини белгилашга шошилмаяпти

АҚШ ўзининг Афғонистондаги ҳарбий контингентини кенгайтириш тўғрисидаги қарорни қабул қилишга шошилмайди.

Бу ҳақда АҚШ президенти Барак Обама душанба куни, Ҳарбий-денгиз кучларининг Флоридадаги базасида қилган чиқиши чоғида баёнот берди.

Денгизчи ҳарбийларга мурожаат қилар экан, президент Обама:

- Мен сизни хавф остида қолдириши мумкин бўладиган қарор қабул қилишга ҳеч қачон шошилмайман. Агар бу мутлақ зарур бўмаса, сизнинг ҳаётингизни хавф остида қолдириб, таваккал қилмайман, деди.

Оқ уйда шу кунларда Афғонистон бўйича ҳарбий стратегия масаласи, шу жумладан бу мамлакатга қўшимча 40 минг аскарли қўшин юбориш масаласи муҳокама қилинмоқда.