Берлускони маҳкама олдида жавоб беради

Италия Бош вазири Сильвио Берлускони ноябрда суд қилинади.

Яқинда мамлакат Конституциявий суди Берлусконининг Бош вазир сифатидаги ва умуман давлатнинг юқори лавозимларини эгалловчи шахсларнинг юридик дахлсисзлигини бекор қилган эди.

Хабарларга қараганда, Сильвио Берлускони ўзига қарашли Mediaset ширкатига теледастурлар ва кинофильмлар намойиши учун ҳуқуқларни сотиб олиш жараёнида фирибгарлик қилганликда айбланмоқда.

Берлусконининг ўзи бу айбловларни рад этмоқда.