Ўзбекистон Афғонистонда темир йўл қуради

“Ўзбекистон темир йўллари” ширкати Ҳайратон ва Мазори Шариф шаҳарлари ўртасида темир йўл линияси қуриш бўйича Афғонистон ҳукумати эълон қилган тендерда ютиб чиқди.

Газета.уз ахборот агентлиги хабарига кўра, бу ҳақда МДҲ темир йўл транспорти Кенгашининг Тошкентда ўтаётган 51-сессиясида эълон қилинган.

Ўзбек темир йўлчиларига кўра, 2011 йил иккинчи ярмида фойдаланишга топширилиши мўлжалланган мазкур темир йўллари қурилишига оид шартноманинг жорий йил охиригача имзоланиши кутилмоқда.

Ахборот агентлиги хабарига кўра, 170 миллион долларлик лойиҳанинг 165 миллион долларини Осиё тараққиёт банки грант сифатида ажратади¸ қолган беш миллион долларни эса Афғонистон ҳукумати беради.