Ҳиллари Клинтон Фаластин раҳбари билан учрашди

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Абу-Дабида Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан учрашди.

Ҳозирча мазкур учрашув тафсилотлари ошкор қилинмади. Ҳиллари Клинтон Абу-Дабидан сўнг Исроилга сафар қилиб, бу давлат етакчилари билан сўзлашувлар олиб боради.

Бундан бир оз аввал АҚШ Давлат котиби собиқ Ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Абдуллоҳнинг Афғонистонда ўтказиладиган президент сайловининг иккинчи даврасига бойкот эълон қилиши "сайловга ноқонуний тус бера олмайди", дея таъкидлади.

-Бу ажабланадиган ҳолат эмас, бундай воқеалар АҚШ ва бошқа давлатларда ҳам бўлиб туради,-дея қўшимча қилди Ҳиллари Клинтон.