Покистонда аскарларга ҳужум қилинди

Покистоннинг Пешавор шаҳри яқинида содир этилган портлашда хавфсизлик кучларининг етти аскари нобад бўлди.

Маҳаллий расмийларга кўра, бугунги портлашда яна 11 аксар тан жароҳати олган.

Айни пайтда Покистон армияси Жанубий Вазиристон ҳудудига ўрнашиб олган жангариларга қарши олиб борилаётган кенг кўламли ҳарбий амалиётларни давом эттирмоқда.

Куни кеча Покистон армияси матбуот вакили генерал Атҳар Аббос ҳукумат кучлари Вазиристондаги ўзбек жангариларининг асосий қароргоҳи саналмиш Канигурам шаҳрини ишғол қилганини билдирди.