Британия Ташқи ишлар вазири Россияга сафар қилади

Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Девид Миллибанд бугун Россияга сафар қилади.

Миллибанд сўнги беш йил ичида Россияга сафар қилаётган юқори мартабали биринчи Британия расмийсидир.

2006 йилда Россия махсус хизмати собиқ ходими ва Кремл танқидчиси Литвиненконинг радиоактив полоний моддаси билан заҳарланиб Лондонда вафот этиши, Британия консуллигининг Россиядаги мақоми ҳамда йирик “TNK-BP” нефт ширкати атрофида юзага чиққан тортишув туфайли икки давлат ўртасидаги алоқалар анча совуқлашган эди.

Девид Миллибанд душанба куни россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашади.

Лондон-Москва алоқаларини қайта тиклаш, Эрон ядровий дастури, Афғонистондаги вазият ва бир қатор муҳим масалалар Москва учрашуви диққат марказида бўлади.