Карзай ҳар қандай қарорга тайёр

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай мустақил сайлов комиссиясининг 7 ноябр куни ўтказиладиган сайлов юзасидан чиқарадиган ҳар қандай қарорини қабул қилишини маълум қилди.

Бу ҳақда Афғонистон президенти Озодлик радиосининг афғон хизматига берган эксклюзив интервюси чоғида билдирди.

- Мен биродаримиз Абдуллоҳ Абдуллоҳ баёнотини эшитдим. Агар у сайловда иштирок этганда мен ўзимни бахтли ҳис қилган бўлар эдим. Унинг сайловдаги иштироки барчамиз учун фойдали бўлар эди. Нима бўлганда ҳам у ҳоҳлаган қарорни қабул қилиши мумкин,-деди Ҳамид Карзай.

Афғонистон раҳбари, шунингдек, яқинда ўз рақиби Абдуллоҳ Абдуллоҳ билан бир қатор масалалар юзасидан учрашув ўтказганини таъкидлаб, ушбу учрашувга оид қўшимча маълумотни ошкор қилмади.