Покистон армияси Канигурамни қўлга олди

Покистон хавфсизлик кучлари ўзбек жангариллари таянч пункти ҳисобланган Канигурам шаҳрида тўлиқ назорат ўрнатди.

Бу ҳақда Покистон армияси матбуот вакили генерал Атҳар Аббос Oзодлик радиосига берган интервьюси чоғида маълум қилди.

Генералнинг айтишича, сўнги 24 соат давомида 12 нафар жангари, ҳарбий амалиётлар бошлангандан буён эса жами 343 нафар жангари ўлдирилган.

Шунингдек, генералга кўра, Канигурамда тартиб ўрнатиш осон кечмаган, хавфсизлик кучлари шаҳарда қурол-аслаҳа орттирилган бешта юк машинасини қўлга киритган, шаҳар атрофида эса бир қанча миналар зарарсизлантирилган.