Украина чўчқа гриппига қарши курашмоқда

Украинада ўта хавфли H1N1 вирусидан ҳалок бўлган фуқаролар сони 81 кишига етди.

Украина Бош санитар врачи Александр Беловол сўзларига кўра, шу кунгача мамлакат бўйлаб жами 450 минг кишида чўчқа гриппи аломатлари аниқланган.

Чоршанба куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Украинага гуманитар ёрдам етказиб берди.

Айни пайтда Украина қўшнилари Россия ва Словакия ўз чегараларида қўшимча тиббий чораларни кучайтирди.