Ҳелмандда британиялик ҳарбийлар нобуд бўлди

Афғонистоннинг Ҳелманд вилоятида ҳукумат кучлари британиялик беш ҳарбийни отиб қўйди.

Айни пайтда Британия қўмондонлиги мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари бошланганини маълум қилди.

Хабарларга кўра, ҳалок бўлган британиялик ҳарбийлар маҳаллий хавфсизлик кучлари малакасини оширишга кўмаклашган.

Сўнгги саккиз йил давомида эса Афғонистон бўйлаб рўй берган зўравонликларда Британиянинг жами 230га яқин аскари нобуд бўлган.