Ларижоний Ироқ парламентида чиқиш қилди

Эрон парламенти раиси Али Ларижоний Ироқ парламентида қилган чиқишида яқинда Бағдодда содир этилган қўпорувчилик амалиётларини кескин қоралади.

Ларижоний ўз чиқишида “айрим” давлатларни бу зўравонликларга алоқадорликда айблади.

Август ва октябр ойиларида Бағдоддаги ҳукумат бинолари олдида содир этилган портлашларда 250дан зиёд фуқаро нобуд бўлди.

АҚШ маъмурияти бу портлашларда Эронни, Ироқ эса ўз қўшниси Сурияни айблаган.