Тожикистонда амнистия эълон қилинди

Тожикистон Президенти Имомали Рахмон 10 минг маҳбуснинг амнистия қилинишига оид қонунни имзолади.

Амниястия Тожикистон конституциясининг 15 йиллиги муносабати билан эълон қилинмоқда.

“Франс Пресс” агентлигининг маълум қилишича, амнистияга кўра, ёшлар, 55 ёшдан катта эркаклар, ногиронлар ва уруш ветеранлари авф этилади.

Озодлик чиқадиган 10 минг маҳбус ҳозирда Тожикистон қамоқларида сақланаётган маҳбусларнинг ярмини ташкил қилади.