БМТ “Голдстоун ҳисоботи” юзасидан резолюция қабул қилди

БМТ Бош ассамблеяси Исроил ва Фаластинни ўтган йилнинг охири, жорий йилнинг бошида Ғазо минтақасидаги можарода содир этилган уруш жиноятларини тергов қилишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди.

Жиноятларга оид маълумотлар БМТ ҳисоботида келтирилган.

Араб давлатлари тайёрлаган резолюция лойиҳаси учун 114 аъзо давлат овоз берди. 18 давлат резолюцияга қарши овоз берди, 44 давлат бетараф қолди.

“Голдстоун ҳисоботи” деб аталётган ҳужжат энди БМТ Хавфсизлик кенгаши муҳокамасига тақдим этилади. Лекин кузатувчилар кенгаш бу борада бирор чора кўришига шубҳа билдирмоқдалар.

“Голдстоун ҳисоботи”да декаб-январ ойларида 1300 дан ошиқ фаластинлик ва 13 исроилликнинг ҳалок бўлишига олиб келган можарода иккала тараф уруш жиноятларини содир қилгани қайд этилган.