Толибон етакчиси жангариларга мурожаат қилди

Покистондаги Толибон етакчиси ҳаракат жангариларига қилган мурожаатида қўрқоқлар жаҳаннамга тушишидан огоҳлантирди.

Ҳакимуллоҳ Маъсуд ўз жангариларидан барча буйруқларга бўйсиниш ва қўмондонлар рухсатисиз жанг майдонини тарк этмасликни талаб қилди.

- Қўрқоқлар жаҳаннамга тушади, бу эса жуда ёмон жой, - деди Масъуд.

У ўз қўли остидаги жангариларга сешанба куни радио орқали мурожаат қилди.

Покистон кучлари ўтган ой ўрталарида Афғонистон билан чегарадош Жанубий Вазиристон минтақасида Ал-Қоида ва Покистон Толибларига қарши ҳарбий амалиётларни бошлади.