ENI Остона билан шартнома имзолади

Италиянинг йирик ENI энергетика ширкати “Казмунайгаз” Қозоғистон миллий компанияси билан ҳамкорлик шартномаси имзолади.

Мазкур шартнома пайшанба куни Италияда мамлакат Бош вазири Силвио Бурлускони ва Қозиғистон президенти Нурсултон Назарбоев учрашувидан сўнг имзоланди.

Ҳамкорлик шатномасига мувофиқ ENI ва “Казмунайгаз” биргаликда Каспий денгизидаги Исатой ва Шагала конларини ўзлаштиради ва қўшма лойиҳалар, жумладан, Қозоғистонда газ турбина заводи қуриш каби лойиҳаларни амалга оширади.

ENI ширкати раҳбари Паоло Скарони сўзларига кўра, мазкур лойиҳалар қарийиб 40-50 миллиард доллар сармоя жалб қилиши мумкин.

Италия ширкати Қозоғистондаги нефт заҳираларига бой бўлган Кашаған конини ўзлаштириш ишларида иштирок этиб келмоқда.