Исроил БМТ резолюциясини инкор қилди

Исроил БМТ Бош ассамблеясининг жорий йил бошида Ғазо минтақасидаги можаро пайтида содир этилган уруш жиноятларини тергов қилишга чақирувчи резолюциясини инкор қилди.

Мазкур резолюция пайшанба куни қабул қилинди. Араб давлатлари тайёрлаган резолюция лойиҳасини ëқлаб 114 аъзо давлат овоз берди. 18 давлат резолюцияга қарши овоз берди, 44 давлат эса бетараф қолди.

“Голдстоун ҳисоботи” деб аталётган ҳужжатда декабр-январ ойларида 1300 дан ошиқ фаластинлик ва 13 исроилликнинг ҳалок бўлишига олиб келган можарода ҳам Исроил¸ ҳам Ғазо секторини назорат қилаëтган Ҳамас гуруҳи уруш жиноятларини содир қилгани қайд этилган.

Исроил ҳукумати фикрича, 18 давлатнинг бу резолюцияга қарши чиққани ва 44 давлатнинг овоз беришдан сақлангани резолюциянинг етарлича маънавий таянч қозона олмагани ифодасидир.