Афғонистонда икки АҚШ аскари ўлдирилди

НАТОнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондонлиги мамлакатда рўй берган зўравонликларда америкалик икки аскар ҳалок бўлганини эълон қилди.

НАТО баёнотида айтилишича, ҳарбийлар пайшанба куни мамлакатнинг жанубий вилоятида йўл четига ўрнатилган бомбага дуч келган.

Ноябр ойи бошлангандан буён Афғонистонда АҚШнинг уч аксари, октябр ойида эса америкалик 59 ҳарбий нобуд бўлди.