Эронга янги санкциялар қўлланиши мумкин

Россия президенти Дмитрий Медведев агар Теҳроннинг ядровий дастури борасидаги музокараларда олдинга силжиш бўлмаса, Эронга қарши янги санкциялар жорий этилишини эҳтимолдан соқит қилмади.

Германияда чиқадиган ҳафталик “Spiegel” журналига интервю берган Россия раҳбари, агар Эрон раҳбарлари конструктив йўл тутмаса, назарий жиҳатдан ҳамма нарса бўлиши мумкинлигини айтди.

Медведев Теҳрон БМТ воситачилигида бўҳронни хал қилиш учун тайёрланган режага рози бўлса, Россия Эроннинг уранини бойитишда ёрдам беришга тайёр эканини айтди.