Карзай мусулмон давлатларни ҳамкорликка ундади

Президент Ҳамид Карзай мусулмон давлатларини Афғонистон билан ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни яхшилашга чақирди.

Қизғин тортишувларга сабаб бўлган президент сайловида ғалаба қозонган Ҳамид Карзай Ислом конференцияси ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этиш мақсадида Истамбулга сафар қилди ва бу ерда бир неча давлат етакчилари билан сўзлашувлар ўтказди.

Туркия президенти Абдуллоҳ Гул Афғонистонда жамиятнинг барча жабҳаларини қамраб оладиган ва мамлакатни бугунги муаммолардан ҳалос эта оладиган ҳукумат ташкил этиш давр талабидир, деган фикрни билдирди.