Ливанда миллий бирлик ҳукумати тузилди

Бош вазир Саад Ҳаририй Ҳезбуллоҳ етакчилигидаги сиёсий рақиблари билан тўрт ой давомида олиб борган музокаралардан сўнг ниҳоят янги ҳукумат таркиби борасида келишувга эришди.

Ливан президенти Мишел Сулаймон ва Бош вазир Саад Ҳаририй имзолаган 30 аъзодан иборат янги кабинет рўйхати 9 ноябр куни эълон қилинди.

Келишувга мувофиқ Ливан ҳукуматидаги 15 вазирлик лавозимини Ҳаририй етакчилигидаги блок вакиллари, 10 та вазирлик ўрнини Эрон ва Сурия томонидан қўллаб-қувватланиладиган мухолифат вакиллари эгаллайди. Қолган бешта вазирлик лавозимига Ливан президенти ўз номзодларини кўрсатади.