Миллатчи умрбод қамоққа ҳукм қилинди

Дрезден суди мисрлик ҳомиладор аëлни суд залида чавақлаб ўлдирган асли россиялик миллатчи Александр Виенсга умрбод қамоқ жазоси тайинлади.

Германияда истиқомат қилувчи россиялик миллатчи маҳкама жараёни давомида асли мисрлик 31 ёшли Марва ал-Ширбинийга пичоқ билан ҳамла қилган¸ оқибатда мисрлик аёл суд залида жон берган эди. 31 июл куни Дрезден маҳкамасида рўй берган ушбу фожеа кўпгина мусулмон давлатларида ғазаб билан кутиб олинди.

Прокурорлар Александр Виенснинг мазкур жиноятни миллий нафрат асосида содир этганини таъкидлаб, унга олий жазо, яъни умрбод қамоқ жазоси тайинланишини сўраётган эди.

Мазкур қотилликни тан олган Александр Виенс ўз навбатида, ушбу жиноятни миллий нафрат асосида содир этмаганини таъкидлади.