Норвегия вазири Кобулга борди

Норвегия Ташқи ишлар вазири Йонас Гаҳр Стоере олдиндан эълон қилинмаган сафар билан Афғонистон пойтахти Кобулга борди.

Бу ерда Норвегия Ташқи ишлар вазири иккинчи муддатга сайланган президент Ҳамид Карзай билан сўзлашувлар олиб боради.

Стоере ўз сафари арафасида Норвегия Ҳамид Карзайнинг янги ҳукумати билан конструктив ҳамкорликни давом эттириши, бироқ расмий Осло мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлардан аниқ натижалар кутаётганини алоҳида урғулади.

-Коррупция ва жиноятчиликка қарши курашда натижалар кўриш биз учун муҳим. Инсон ҳуқуқлари, жумладан, аёллар ҳақ-ҳуқуқлари Афғонистонда биринчи даражада бўлиши лозим, деди Норвегия Ташқи ишлар вазири.