Япония Афғонистонга ёрдам ҳажмини оширди

Япония ҳукумати БМТнинг Афғонистонни қайта тиклаш ишларига беш йил давомида ваъда қилинганидек 3 миллиард эмас, балки 5 миллиард АҚШ доллари ажратишга қарор қилганини билдирди.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Япониянинг саҳоватини олқишлаб, уни “ижобий воқеа” дея баҳолади.

Вашингтонда Оқ уй маъмурияти Афғонистонни қайта тиклашга қўшаётган ҳиссаси учун Японияга миннатдорлик билдирди.