Эрон ядровий иншоотларини ҳимоя қилади

Президент Маҳмуд Аҳмадийнажод Эрон ўз ядровий иншоотларини ҳимоя қилишини айтди.

Давлатга қарашли ахборот агентликлари хабарига кўра, Аҳмадийнажод Теҳрон Атом энергияси бўйича халқаро агентлик билан “юқори даража”да ҳамкорлик қилаётгани учун Эроннинг ядровий дастурини тўхтатиш “ўринли бўлмаслигини” айтган.

Эрон раҳбари ўз мамлакати “муҳим масалалар”, жумладан, Эроннинг уранини хорижий давлатда бойитиш ҳақида Халқаро агентлик воситачилигида ишлаб чиқилган дастурни қабул қилиш ёки қабул қилмаслик масаласини ҳал этиши кераклигини ҳам айтиб ўтган.

Чоршанба куни Россия Эронни ушбу таклифга ижобий жавоб беришга чақирган эди.