Обама сафари Токиодан бошланди

АҚШ президенти Барак Обама Осиё давлатларига 9 кунлик сафарини Токиодан бошлади.

АҚШ раҳбари ва Япония Бош вазири Юкио Хатояма ўртасидаги сўзлашувда Хитойнинг ошиб бораётган иқтисодий қудрати, иқлим ўзгариши ва хавфсизлик билан боғлиқ масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.

Окинавадаги база масаласида юзага келган келишмовчилик АҚШ-Япония муносабатлари таранглашишига сабаб бўлди. Хатояма жанубий оролдан хориж кучлари кўчирилишини хоҳлашини айтган.

Япония матбуоти хабарларига кўра, икки давлат раҳбарлари атмосферага чиқарилаётган зарарли газлар миқдорини 2050 йилгача 80 фоизга камайтириш масаласини ҳам муҳокама қиладилар.