Ҳасанга айблов эълон қилинди

АҚШнинг Техасдаги Форт Ҳуд базасида 5 ноябр куни 13 нафар ҳарбийни отиб ўлдирган АҚШ армияси руҳшуносига айблов эълон қилинди.

- АҚШ армиясининг Форт Ҳуд базасидаги Дарнел тиббий марказида ишлайдиган 39 ёшли руҳшунос майор Нидал Малик Ҳасанга аввалдан ўйлаб қотиллик содир этганлик бўйича 13та айблов эълон қилинди, - деди Форт Ҳуд базасида сўзлаган АҚШ армиясининг Жиноий тергов қўмондонлиги матбуот вакили Крис Грей.

У ота – онаси фаластинлик, аммо ўзи АҚШда туғилган Ҳасанга қарши яна айбловлар эълон қилиниши мумкинлигини айтди.