Эронга нисбатан санкциялар муддати узайтирилди

Президент Барак Обама АҚШ томонидан Эронга қарши жорий қилинган иқтисодий санкция муддатини яна бир йилга узайтирди.

ОҚ Уй расмийларига кўра, Конгрессга йўллаган баёнотида Обама ўз қарорини Эрон билан муносабатлар нормал ҳолга қайтмагани билан изоҳлаган.

Январ ойида АҚШ президенти лавозимини эгаллаганидан бери, Обама Эрон билан дипломатик мулоқот олиб боришга уриниб келмоқда.

Аммо Теҳроннинг ядровий дастури борасида Ғарб ва Эрон ўртасидаги бахс боши берк кўчага кириб қолди.