Покистон ҳамон нотинч

Пешовар шаҳрида худкуш шахс томонидан содир этилган портлаш оқибатида 10 киши нобуд бўлди.

Покистон хавфсизлик хизматига қарашли бинода рўй берган мазкур портлашда камида 55 киши тан жароҳати олди. Бинонинг ўзига ҳам жиддий шикаст етказилди.

Шу куннинг ўзида қабилалар истиқомат қилувчи ҳудуддаги Бакакҳул шаҳарчасида полиция участкаси портлатиб юборилди. Бу портлашда камида олти киши нобуд бўлди, салкам 30 киши жароҳатланди.

Покистон армияси Афғонистонга чегарадош вилоятда 17 октябр куни толибларга қарши кенг кўламли амалиётлар бошлаганидан бери Пешовар ва унга туташ ҳудудда бир нечта кучли портлаш содир этилди.