Эрон парламенти вазирликка номзодларни тасдиқлади

Эрон парламенти президент Маҳмуд Аҳмадийнажод томонидан вазирлик лавозимига тақдим қилинган 21 номзоддан сўнги 3 нафарини ҳам маъқуллади.

Ҳамид Ризо Ҳожибабай таълим вазири, собиқ ички ишлар вазири Содиқ Маҳсулий ижтимоий масалалар бўйича вазир ҳамда энергетика вазирининг собиқ ўринбосари Мажид Намжоий эса энергетика вазири этиб тайинланди.

3 сентябр куни мамлакат парламенти вазирлик лавозимига тақдим қилинган 21 номзоддан 18 нафарини маъқуллаган эди.

Вазирликка тасдиқланганлар орасида¸ аëл киши ҳам бор. Собиқ депутат ва университет профессори Марзия Воҳид Дастжерди номзоди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири сифатида маъқулланган..